СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв вафот этди
Олам
−
31 Август 2022 33080 1 дақиқа
СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв 30 август куни 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия Марказий клиник шифохонаси хабар берди.
“Михаил Сергеевич Горбачёв бугун кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди”, дейилади Марказий клиник шифохона хабарида.
Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги Президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.
Live
Барчаси