Мирзиёев Умра зиёратини амалга оширди (фоторепортаж)
Жамият
−
19 Август 2022
15088Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, Умра амалларини бажарди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари дин арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиган, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борган.
“Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президентимиз ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди”, дейилади хабарда.
Сўнг, Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилинган.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртга тинчлик ва тараққиёт, халқга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқиган.
LiveБарчаси