Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборди (видео)
3-саҳифа
−
16 Август 2022
23938Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборгани акс этган видеоёзув тарқалди. Видеода фуқаролар шаҳардаги корхонадан чиқаётган бадбўй ҳиддан норозилигини кўриш мумкин. Улар бунга чора кўрилишини талаб қилган. Одамлар ҳеч ким уларнинг арзига қулоқ тутмаётганини айтмоқда.
Ҳолатга Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдириб, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
“Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда”, дейди Шамсутдинов.
Шу ўринда ўзини ёққан фуқаронинг аҳволи ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси