Сардор Бердимуҳамедов отасининг яна бир лавозимини эгаллади
Олам
−
12 Май 2022
12292Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедов Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берди.
Шундай қилиб, Сардор Бердимуҳамедов 2007 йилдан буён МОҚни бошқариб келаётган мамлакатнинг собиқ Президенти, Халқ Маслаҳатининг амалдаги раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўрнини эгаллаган.
Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси 1990 йилда ташкил этилган ва 1993 йилда Халқаро олимпия қўмитасида рўйхатдан ўтган.
Маълумот ўрнида, Сардор Бердимуҳамедов Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий ҳам ҳисобланади. Бу унвон 2017 йилда “Туркманистоннинг спорт қудрати сифатидаги халқаро нуфузини ошириш ҳамда ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларни тайёрлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун” берилган.
LiveБарчаси