Ўзбекистонда Ғофур Раҳимов ҳомийлигида илк STEM мактаб очилди
Жамият
−
30 Август 2021
17384Бугун, 30 август куни янги 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳомийлик маблағи ҳисобидан қурилган Ўзбекистондаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу таълим муассасаси Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида қад ростлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мактабнинг очилиш маросимида вазирлик ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Маросимдан олдин мактабни тўлиқ қуриб ва жиҳозлаб берган ҳомий тадбиркор Ғофур Раҳимов ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан рамзий маънода кўчатлар экилган.
Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги йилларда мактабларнинг шаклини ўзгартириш ва замонавий қиёфага келтириш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент вилоятида сўнгги 3 йил давомида 268 та мактаб инвестиция ва бошқа дастурлар асосида таъмирланиб, бунинг учун 380 млрд. сўм маблағ сарфланган. Жорий йилнинг ўзида қарийб 500 та мактабларда таъмирлаш ишлари, жумладан, 40 та мактабда инвестиция, 41 та мактабда “Обод қишлоқ” дастури асосида, 418 та мактаб янги ўқув йилига тайёрлаш борасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Маълум қилинишича, вилоятда мактабларнинг шаклини ўзгартириш учун тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугун, 30 август куни мана шундай тадбиркорлардан бири Ғофур Раҳимов маблағлари эвазига 45-мактабнинг эски биноси ўрнида замонавий таълим маскани қад ростлаган.
“600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM (Science, Technology, Engineering and Mathematics —таҳр.) фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси