ДХХ 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотаётган шахсни қўлга олди
3-саҳифа
−
04 Июль 2021
9186Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 25,4 гектар ерни 1,5 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ от спортига ихтисослашган МЧЖга меҳмонхона, коттежлар, отхона, ветеринария блоки, манеж, очиқ ва ёпиқ турдаги плац қуриш учун 25,4 гектар ер майдони ажратилган.
Лекин, мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1,5 миллион АҚШ долларига сотишни режалаштиради.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан аванс сифатида 700 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманида 2 гектар ерни 1 миллион долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинган эди.
LiveБарчаси