Комага туширилган МакSимнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, россиялик таниқли хонанда МакSим (Марина Aбросимова) нинг аҳволи бирдан ёмонлашиб, шифокорлар томонидан сунъий комага туширилганди. 

Маълум бўлишича, бугунги кунда шифокорлар хонандани комадан чиқаришни рад этмоқда. Бу ҳақда РИA Новости МакSимнинг вакилига таяниб хабар берди. 

Қайд этилишича, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг аҳволида ўнгланиш бўлмаяпти. Шу сабабли ҳам бугунги кунда шифокорлар МакSимни комадан чиқаришни рад этмоқда.

“Ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар бўлмади, аммо ҳолати яхши”, дейди хонанданинг вакили.

МакSим шифохонага кислород етишмовчилиги ва ўпка шикастланиши билан ётқизилган эди. Шундан кейин хонанда COVID-19 деб таҳмин қилинган ва зудлик билан текширилган. Aммо мазкур ташхис тасдиқланмаган.

“Энди МакSимда тестлар ўтказилмайди, ташхиси аниқ. Шунинг учун бунга ҳожат йўқ”, дейди хонанданинг вакили.

Маълум қилинишича, хонанда МакSим шифохонага Қозондаги концертдан сўнг ётқизилган. Концертдан олдин унинг иситмаси юқори бўлган, аммо шунга қарамай шоуни бекор қилмасликка қарор қилинган. Шоу давомида хонанданинг аҳволи шунчалик ёмонлашганки, у нафақат дори талаб қилган балки, шифохонага олиб боришларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

974

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг