Aномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Гидромеорология хизмати марказидан олинган хабарга кўра, 2021 йил 28 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди. Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° атрофида бўлади.

“Aлбатта, бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 7 июл санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин”, дея таъкидланган компания хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made