Журналистнинг “флешка”сини еб юборгани айтилган ҳокимлик ходимини ҳақорат қилганлар қамалди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Иштихон туман ҳокими Матбуот котибига ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилган фуқаролар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Иштихон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Иштихон деҳқон бозорида жорий йилнинг 14 июнь куни MY5 телеканали мухбирлари ва Иштихон туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Бобоев бозордаги ҳолатни ўрганишган.

Бозордаги ҳолатни ўрганиш вақтида 29 ёшли Н. ва 33 ёшли М. исмли шахслар журналистлар билан бўлган ҳолатни ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда Илҳомжон Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳокимлик ҳодимининг хизмат фаолиятига тўғридан тўғри ҳалал берган.

Қайд этилишича, Н. ва М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик (майда безорилик)ни содир этганлиги учун 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган. 

Ушбу фуқароларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам ойлик иш ҳаққининг 15 фоизи миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланган.

Хабарда таъкидланишича, айни пайтда одамларни тўплаш ҳамда ҳокимият вакилларига нисбатан қаршилик кўрсатишда тарғибот ишларини амалга оширишда фаол бўлган фуқаролар бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иштихон туман ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги фармойиши билан Илҳомжон Бобоевга ҳайфсан берилганди. У 14 июнь куни туман деҳқон бозорида содир бўлган ёнғин оқибатлари тўғрисида репортаж тайёрлаш учун Самарқандга келган МY5 телеканали оператори камераси флешкасини йўқ қилган.

Воқеа жойида бўлганларнинг таъкидлашича у хотира картасини оғзига солиб, чайнаб юборган. Aммо ҳокимлик матбуот котиби камера флешкасини олмаганини ва уни ютиб юбормаганини, бу гаплар асоссиз эканлигини айтиб ўтган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг