Андижонда 2 та ҳолатда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар пора билан ушланди
Жамият
−
19 Май 2021
5064Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ва Бўстон туманида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар бўлимининг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.К. фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, Хўжаобод туманида “Боғдорчилик” учун ажратилган 0,8 гектар ер майдонидан бир қисмини танишлари орқали турар жой қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. ва бошқалар 6 нафар фуқаронинг ишончига кириб “A.” МЧЖга тегишли ер майдонининг бир қисмини 1 йил муддатга сабзавот ва полиз экинлари экиш учун ажратиб беришга ваъда бериб, эвазига уларнинг 43,8 млн сўм ва 1200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси