Туркия 29 апрелдан тўлиқ локдаунга қайтади

Олам

image

Туркияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари кучайтрилмоқда. Жорий йилнинг 29 апрелидан 17 майга қадар мамлакат тўлиқ локдаун ҳолатига қайтади. Бу ҳақда Президент Эрдўған маълум қилди. 

Айни вақтда Туркияда кунига 10 минглаб янги беморлар қайд этилмоқда. Эрдўған бу ҳақида гапираркан, Европа локдаундан чиқиш ҳаракатига тушган бир вақтда Туркия ҳам отни қамчилаши, беморлар сони кунига 5 мингдан ошмаслигига эришиши керак. 

"Акс ҳолда туризмдан тортиб тижорат, таълим ва барча соҳаларда оғир бадалларга дуч келишимиз муқаррардир", дейди Эрдўған.

Президентга кўра, Туркия жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 дан 17 майнинг 05:00 гача тўлиқ локдаун ҳолатига қайтади. Бу даврда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш жойлари ўз фаолиятини тўхтатади. Фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган ҳолатлар бўйича истисно бўлади. 

Шунингдек, шаҳарлараро қатновни амалга ошириш давом этади ва шаҳарлараро жамоат транспорти 50 фоиз қувватда йўловчи ташишига рухсат берилади. 

Мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда анъанавий таълим тўхтатилади. Барча имтиҳонлар муддати узайтирилади. 

Тармоқ дўконлар дам олиш кунлари ёпиқ бўлади. Бегим кунлари эса белгиланган тартибда фаолиятини давом эттириши мумкин. 

"Жараён биз кутган натижани бериши учун қоидалар қатъий қўлланилади ва чораларни суиисътемол қилишга йўл қўйилмайди", дейди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

500

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг