Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 олийгоҳлари рўйхатига кирди
Жамият
−
21 Апрель 2021
11771Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда Ўзбекистондаги ОТМлар орасида энг юқори натижани қайд этди.
ТДЮУ THE Impact Rankings 7 та йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:
- SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
- SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
- SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
- SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновация ва инфратузилма) – 401-ўрин;
- SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
- SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
- SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.
LiveБарчаси