Байден “қовун тушириш”да давом этмоқда 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатдаги коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақида нутқ сўзлаётганда вице-президент Камола Харрисни "президент" деб юборди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган. 

"Президент Харрис билан яқинда Аризонадаги эмлаш майдонига виртуал саёҳат қилганимизда, ҳамширалардан бири одамларга укол қилаётганди ва ҳар бир вакцина умид дозасига ўхшарди", деган давлат раҳбари. 

Америка раҳбари ўз нутқида бир неча бор хатоларга йўл қўйган. 

Масалан, ўтган йилнинг ноябрь ойида у тарафдорлари олдида чиқиши пайтида неварасининг исми билан вафот этган ўғли Бо Байденнинг исмини адаштирган, декабрь ойида Камола Харрисни "сайланган президент" деб хато қилган. 

Жорий йил 9 март куни эса Байден АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг исмини унутиб, уни "анави ердаги ушбу бўлинмани бошқарадиган йигит" деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

2015

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг