Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади
Жамият
−
09 Февраль 2021
8193“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
- Фарғона–Урганч–Фарғона;
- Термиз–Урганч–Термиз;
- Қарши–Урганч–Қарши.
Шунингдек, Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.
2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
- Термиз–Қарши–Хива;
- Хива–Урганч–Нукус;
- Термиз–Қарши–Самарқанд.
LiveБарчаси