Тадбиркордан 15 минг доллар пора талаб қилган банк раиси ушланди
Жамият
−
09 Январь 2021
8779Тошкентда кредит ажратиб бериш учун 15 минг доллар талаб қилган банк бошқарув раиси қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган хусусий банклардан бирининг бошқарув раиси Тошкент шаҳридаги тадбиркорларнинг бирига 4 млрд сўм миқдорида кредит ажратиб бериш учун пора сифатида 15 минг АҚШ доллари талаб қилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур банк раҳбари сўралган пулдан 103 млн сўмни ўз танишига тегишли МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали қўлга киритгани аниқланган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси