ОАВ: Трамп 2024 йилдаги сайловларга тайёргарликни бошлаб юборган
Олам
−
29 Ноябрь 2020
6085АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп сайланган Президент Жозеф Байденнинг инаугурация маросими вақтида 2024 йилдаги президентлик сайловларида қатнашишини эълон қилиши мумкин. Инаугурация маросими 2021 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади. Бу ҳақда "The Daily Beast" маълум қилган.
Манбаларга кўра, республикачи Трамп ўзининг маслаҳатчилари билан навбатдаги сайловдан деярли тўрт йил олдин сайлов кампаниясининг бошланиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқда.
"Байденнинг ғалабаси расман тасдиқланган тақдирда, Трамп январь ойининг сўнгги ҳафтасида навбатдаги сайловларда иштирок этиш нияти ҳақида эълон қилиши мумкин", дейилган хабарда.
Аввалроқ, АҚШ аҳолисининг қарийб 47 фоизи амалдаги давлат раҳбарининг 2024 йилдаги президентлик пойгасида иштирок этишини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар бергандик
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси