Тайсон жангда ўзини ғалаба қозонди деб ҳисоблайди
Спорт
−
29 Ноябрь 2020
7705Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонсга қарши ўтказилган кўргазмали жанг натижалари ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
"Мен ўзимни ғалаба қозондим деб ҳисоблайман. Лекин дуранг натижадан ҳам кўнглим тўлди. Жанг қийин кечди. Баъзи раундлардаги икки дақиқа уч дақиқа бўлиб кетди. Рингга қайтганимдан хурсандман. Бутун масофани босиб ўтганимни, ҳанузгача формада эканимни ҳис қилиш жуда зўр", деган Тайсон жангдан сўнг.
Америкалик яна рингга чиқишга тайёрлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Тошкент вақти билан бугун, 29 ноябрь куни эрталаб Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Staples Center аренасида бокс кечаси бўлиб ўтди.
Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг кечанинг асосий воқеаси бўлди.
Тўлиқ 8 раунддан иборат бўлган жангда дуранг қайд этилди.
LiveБарчаси