Макгрегор Порьени ютишига ишора қилди

Спорт

image

Ирландиялик аралаш жанг санъати устаси Конор Макгрегор UFC 257 турнирида америкалик спортчи Дастин Порье билан ўтказиладиган жанги учун вазнини ўлчади. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифасида хабар берган.

"155 ва улар қочиб кетишади", деб ёзган Макгрегор. 

Бу шуни англатадики, Макгрегорнинг вазни аллақачон 155 фунт (70,3 кг) бўлган. Бу эса Порье билан ўтказиладиган енгил вазн тоифасидаги жанг учун юқори чегара ҳисобланади.

Жанг 2021 йилнинг 23 январига режалаштирилган. Тахминларга кўра, жанг Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида, Конор ва Порье илк маротаба 2014 йилда ўзаро жанг қилишган. Жангда Макгрегор биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Аввалроқ, Конорнинг Порьедан кейинги рақиби ким бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг