17 ноябрь – Коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига 1 йил тўлди
Олам
−
17 Ноябрь 2020
9393Бир йил олдин худди шу куни, яъни, 2019 йилнинг 17 ноябрь санасида дунё бўйича илк маротаба янги турдаги коронавирус COVID-19 билан касалланган биринчи бемор расман аниқланганди.
Ҳолат Хитойнинг Хубэй провинциясида қайд этилган. Шу кундан бошлаб коронавирус эпидемияси тезлик билан дунёнинг кўплаб давлатларига тарқалди.
2020 йилнинг 11 март куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус дунёни тутиб, пандемияга айланганини эълон қилди.
Коронавирус пандемия деб эълон қилинган кундан 4 кун ўтиб, яъни, 15 март куни Ўзбекистонда ҳам COVID-19 га чалинган биринчи бемор аниқланди.
Ҳозирга келиб дунё бўйлаб 55 млндан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. Касаллик асоратлари туфайли 1,3 млндан ортиқ киши вафот этди. 38 мингдан кўп бемор эса касалликни ортда қолдирган.
АҚШ (11 миллион 538 минг 280 та), Ҳиндистон (8 миллион 874 минг 290 та), Бразилия (5 миллион 876 минг 740 та) коронавирус аниқланганлар сони бўйича дунёда олдинги ўринларда бормоқда.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони 17 ноябрь соат 14:00 га ҳолатига кўра, 70 минг 509 нафарни ташкил этмоқда. Шу жумладан, 67 минг 734 нафар бемор соғайиб кетган, 600 га яқин бемор вафот этган.
LiveБарчаси