Биз нега уйдамиз?
Жамият
−
17 Апрель 2020
9585Бугун яқинларимиздан айро, севимли ишимиздан узоқ бўлсак, билингки, тождор душманни биргаликда енгиш учун уйдамиз. Кеча кулгуларимизга тўлган кўчаларни бугун сукунат чўлғаган бўлса, қўрқманг, эртага тонг бошқача отади. Яна кўчалар одамларга тўлади.
Шаҳарлар автомобиль, поезд шовқини, қишлоқлар трактор овози билан жонланади. Учоқлар яна узоғимизни яқин қилади.
Бозорларга неъмат сочилади, рўзғоримизнинг ками яна тўлади. Яна довонлар ошиб, яқинларимизга қовушамиз. Уларни маҳкам қучоқлаб, соғинчимизни айтамиз, меҳримизни кўрсатамиз.
Ҳозир эса эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, БИЗ бўлмоқ вақти! Ўзимизда борини бошқалар билан баҳам кўриш вақти. Ҳозир 34 миллион бир тану жонмиз дейиш вақти!!!
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси