“Бешиктош” Шомуродов жамоасини мағлуб этди
Спорт
−
27 Октябрь 975 1 дақиқа
Кеча, 26 октябрь куни Туркия чемпионатининг 9-тур учрашувлари ўз якунига етди. Тур доирасидаги сўнги учрашувда “Бешиктош” сафарда “Истанбул Башакшеҳир”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида гол урилмади. 76-дақиқада О Хён Гю ҳисобни очди, 89-дақиқада эса Жуниор Олайтан “Бешиктош”нинг иккинчи голини киритди.
“Башакшеҳир” сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 75-дақиқада алмаштирилди. Ушбу учрашувда футболчи дарвозага икки марта зарба берди, 12 та узатманинг 8 тасини аниқ амалга оширди.
“Sofascore” портали Шомуродовнинг ўйиндаги ҳаракатларини 6,6 балл билан баҳолади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаев эса ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
Ғалабадан сўнг “Бешиктош” 18 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига кўтарилди. “Башакшеҳир” эса 11 очко билан 12-ўринда қолди.
Live
Барчаси27 Октябрь