Иккинчи ва учинчи АЭСни қуриш режаларимиз бор – Шавкат Мирзиёев (видео)
Жамият
−
17:01 1686 1 дақиқа
Ўзбекистонда иккинчи ва учинчи атом электр станцияларини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев мулоқот давомида атом энергетикасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини билдирган.
Мамлакатда уран ишлаб чиқариш ҳажми ошиб бормоқда. Бу соҳага катта сармоя киритилиб, етарли тажриба ва имкониятлар тўпланган.
“Биринчи атом электр станцияси қурилишини бошладик. Иккинчи ва учинчисини қуриш бўйича ҳам режаларимиз бор. Эртага янги ҳамкорларимиз ва инвесторлар билан иккинчи атом электр станциясини қуриш масаласини муҳокама қиламиз”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этилиши ва унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь