Англия футбол клубларининг аксарияти молиявий инқироз ёқасида – ОАВ

Спорт

−

image

Англия футболидаги мустақил регулятор (IFR) сўнгги 18 ойни қамраб олган ҳисоботини эълон қилди. Унда мамлакат футбол клубларининг молиявий аҳволи беқарор экани ва кўплаб жамоаларнинг узоқ муддатли барқарорлиги хавф остида қолаётгани қайд этилган. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.

Ҳисоботга кўра, 160 та клубнинг 94 фоизи зарар билан ишламоқда. Бу ҳолат уларнинг умумий даромади 9 миллиард фунт стерлингдан ошишига қарамай кузатилмоқда. Таҳлилчилар буни рақобатчилардан ортда қолмаслик мақсадида ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфланаётгани билан изоҳламоқда.

IFR маълумотларига кўра, қарзларнинг кўпайиши ва клуб эгаларининг молиявий ёрдамига ортиқча боғлиқлик футбол жамоаларининг барқарорлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, агар клуб эгалари молиявий ёрдамни тўхтатса, жамоаларнинг чорак қисмидан кўпроғи бир ойдан ортиқ фаолият юрита олмаслиги мумкин. Шунингдек, кўплаб клубларда молиявий фавқулодда вазиятларга мўлжалланган аниқ режалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳисобот Англия футболида даромадлар юқори бўлишига қарамай, харажатларни назорат қилиш ва узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш масаласи долзарблигича қолаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Премьер-лигасининг энг кучли бешта клуби “Манчестер Сити”ни мусобақадан четлатиш ва клубга трансфер тақиқини жорий этиш истагини билдирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг