Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғими пасайтирилади
Жамият
−
11:48 640 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади. Бу ҳақда Президент жорий йилнинг 12 октябрь куни қабул қилган “Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан:
- транспорт-логистика марказларининг йиллик қуввати камида 40 млн тоннага етказилади;
- транспорт ва логистика хизматлари экспорти 3,5 млрд АҚШ долларига, республика ҳудуди орқали
- транзит юк ташиш ҳажми 18,5 млн тоннага етказилади;
- республикадаги барча талабларга жавоб берувчи халқаро қуруқлик портлари сони ҳозирги 24 тадан 30 тага етказилади;
- Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг юк ташиш қобилияти ва транспорт-логистика марказларида контейнерларга ишлов бериш қуввати икки баробарга оширилади.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади.
2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь