Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошди
Ўзбекистон
−
18 Февраль 2020 12608 1 дақиқа
2020 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошиб, 34002410 ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аҳолининг 17093012 нафарини эркаклар, 16909398 нафарини аёллар ташкил этади.
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 33905799 нафарни ташкил этаётган эди. Йил бошидан бугунгача мамлакатда 126768 нафар чақалоқ дунёга келган. 1 январдан буён 29051 киши вафот этган.
Ўзбекистонга келганлар 235020 нафарни ташкил этаётган бўлса, мамлакатдан кетганлар 24608 нафарга етган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь