Президент ҳайдовчилар ва ободонлаштириш ходимларига миннатдорлик билдирди
Жамият
−
17 июн 5159 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев ободонлаштириш ходимларига, ҳайдовчиларга, пойтахт аҳли ва меҳмонларига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Айни кунларда Ўзбекистонда 102 та давлат ҳамда 30 га яқин халқаро ташкилотлардан келган делегациялар меҳмон бўлиб турибди.
“Йўл ҳаракати нуқтайи назаридан пойтахт йўлларида турли қийинчиликлар ва ноқулайликлар юзага келаётган бўлиши мумкин. Лекин халқимиз, айниқса, ҳайдовчиларимиз ва шаҳар аҳли ушбу йирик тадбирларнинг аҳамиятини тўғри тушуниб, юксак маданият кўрсатишмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, ободонлаштиришда меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимиз ва ака-укаларимизга, ҳайдовчиларимизга, бутун Тошкент аҳли ҳамда меҳмонларига ҳурматли Президентимизнинг миннатдорликларини етказмоқчиман”, дейди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Тошкентда мамлакатнинг асосий инвестиция платформаси ва минтақадаги энг йирик ишбилармонлик форумларидан бири бўлган бешинчи юбилей Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда кўплаб хорижий давлат делегациялари иштирок этмоқда.
Live
Барчаси