Ўзбекистон плей-офф учун кураша олишига умид қиламан – Колосков
Спорт
−
16 Июнь 2862 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта шов-шувга сабаб бўлмаслиги мумкин, аммо 2026 йилги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқиш учун кураша олади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқининг фахрий президенти Вячеслав Колосков ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Агар Кабо-Верде, Австралия ва Янги Зеландия каби жамоалар Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган бўлса, нега Ўзбекистон яхши савия намойиш этмаслиги керак? Ўзбекистонда яхши футбол мактаби бор, “Пахтакор” каби клуб мавжуд, кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан ва футбол анъаналари шаклланган. Албатта, сенсация бўлиши қийин, аммо Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф учун кураша олишига умид қиламан”, дейди Колосков.
Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди. 2026 йилги мундиалда ўзбекистонликлар Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси жой олган “К” гуруҳида иштирок этади. Терма жамоа мусобақадаги биринчи учрашувини жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси