ЖЧ-2026. Туркия илк турда Австралиядан “тарсаки еди”
Спорт
−
14 Июнь 7441 1 дақиқа
Бугун, 14 июнь куни Канаданинг Ванкувер шаҳридаги “Би-Си Плэйс” стадионида Жаҳон чемпионатининг “Д” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австралия ва Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда австралияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб ўйиннинг 27-дақиқасида Иранкунда қарши ҳужумдан гол уриб, Австралия миллий терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 75-дақиқасида ярим ҳимоячи Коннор Меткалф жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси билан австралияликларнинг ушбу ўйиндаги иккинчи голини урди. Туркияликлар бутун иккинчи бўлим давомида рақиб устидан тўлиқ устунлик қилди ва зарбалар сони бўйича улардан бир неча баробар ўзиб кетди, бироқ рақиб дарвозаси ишғол қилинмади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
“D” тўртлигининг қолган икки жамоаси Парагвай ва турнир мезбонларидан бири бўлмиш АҚШ терма жамоалари ҳисобланади. Аввалроқ, америкаликлар гуруҳнинг илк ўйинида Парагвай жамоаси устидан йирик ҳисобда (4:1) ғалаба қозонган эди. Австралия 19 июнь куни АҚШ билан, 26 июнда эса Парагвай билан ўйнайди. Туркияликлар эса 20 июнда Парагвай билан, 26 июнда эса АҚШ билан тўқнаш келади.
Live
Барчаси