“Болакай бахтли”. Бибисора ва Жавоҳир эртакнамо Парижга борди

Спорт

image

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ва қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Асаубаева биргаликда Парижнинг Диснейленд кўнгилочар боғида бўлди. Бу ҳақда кеча, 13 июнь куни Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида суратлар улашди.

“Болакай бахтли. Сизнинг энг севимли мультфильмингиз қайси эди? Меники, чамаси, “Қирол шер” ва “Рататуй”, деб ёзди 22 ёшли шахматчи қиз.

Ушбу постга Синдоров муносабат билдириб, изоҳ қолдирди: “Дисней маликаси”.

Изоҳларга қараганда, мухлисларни энг кўп тўлқинлантирган нарса каруселнинг энг охиридаги сурат бўлган – унда Жавоҳир ва Бибисора қаср фонида орқа томонлари билан акс этган. Суратда жуфтлик бир-бирини қучоқлаб, қўллари билан юрак шаклини кўрсатиб турибди.

Изоҳларда тармоқ фойдаланувчилари Асаубаева ва Синдоровга бахт ва профессионал муваффақият тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров Бибисора Асаубаева билан “Формула 1” бўйича Монако Гран-присига боргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Жавоҳир Синдоров Бибисора Асаубаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг