Ўзбекистонликларнинг кредит қарздорлиги рекорд даражага етди
Жамият
−
12 Июнь 6160 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг банклар олдидаги жами қарзи 629 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,5 трлн сўмга (11,2 фоиз) кўп. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Маълумотларга кўра, бир йилда аҳолининг банклардаги кредитлари 21,2 фоизга – 190,4 трлн сўмдан 230,8 трлн сўмгача кўпайган. Хусусан, 6 йил олдин аҳолининг банклардан олган кредитлари 43,8 трлн сўм бўлган бўлса, ҳозирги кунда бу миқдор 5 баравардан кўпроқ ўсган.
Сўнгги 6 йилдаги ўсиш динамикаси:
Шунингдек, кредит ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлиб турибди. Пойтахтда жами кредитлар қолдиғи 290 трлн сўмдан ошган бўлиб, бу мамлакатдаги барча кредитларнинг 46,1 фоизига тенг.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонликлар энг кўп маблағни ипотека кредитлари учун олган – 83,9 трлн сўм. Шунингдек, микроқарзлар (50,1 трлн сўм), микрокредитлар (44,3 трлн сўм) ва автокредитлар (39,6 трлн сўм) ҳам юқори улушга эга.
Live
Барчаси