Мексикада ЖЧ очилиши қандай ўтди? (фоторепортаж)
Спорт
−
12 Июнь 7249 2 дақиқа
2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатининг очилиш куни муносабати билан пойтахтда ўтказилган тадбирларда қарийб 500 минг киши иштирок этди. Бу ҳақда Мехико шаҳри Жамоат хавфсизлиги вазирлиги хабар берди.

“Мехико шаҳрида 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг очилишини нишонлаш мақсадида ташкил этилган турли тадбирларга ярим миллионга яқин одам ташриф буюрди”, дейилади шаҳар полицияси тарқатган расмий бюллетенда.

Расмийларнинг маълумотига кўра, Мехико шаҳридаги стадионда ўтказилган очилиш ўйинини 80 минг нафар томошабин кузатган. Турнирнинг асосий мухлислар майдони ҳисобланган пойтахт марказидаги Сокало майдонида яна 100 минг киши тўпланган.
.jpg)
Шунингдек, шаҳарнинг барча 16 туманида ташкил этилган футбол фестивалларида тахминан 200 минг нафар мухлис иштирок этган. Яна 120 минг киши Мексика пойтахтида спортдаги ғалабалар нишонланадиган анъанавий масканлардан бири – Мустақиллик фариштаси монументи атрофида жамланган.

Расмийлар хавфсизликни таъминлаш ва томошабинлар ҳаракатини мувофиқлаштириш мақсадида полиция, фуқаролик мудофааси хизматлари ҳамда бошқа шаҳар идораларини бирлаштирган идоралараро ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Хабарларга кўра, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ва Мехико шаҳри мэри Клара Бругадa шаҳар шимолидаги Лос Галеана спорт мажмуасида аҳоли билан биргаликда ўйинни томоша қилган.

Полиция тадбирлар байрамона муҳитда ва жиддий ҳодисаларсиз ўтганини маълум қилди. Полиция, сайёҳлик полицияси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кун давомида маҳаллий ва хорижий мухлисларга ёрдам кўрсатган.

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати Мексика, АҚШ ва Канада мезбонлигида ўтказилмоқда. Мехико шаҳри турнирнинг бир нечта учрашувларига, жумладан, очилиш ўйинига мезбонлик қилмоқда.
Live
Барчаси