Солиқ қўмитаси кешбэк тўловлари нега кечикаётганини тушунтирди

Жамият

image

Солиқ қўмитаси солиқ кешбэкларини тўлаш кечикаётгани сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 8 июнь куни блогерлик фаолиятида солиқ маъмуриятчилигига бағишланган онлайн-мулоқот доирасида сўз юритилди.

Солиқ қўмитасининг Умумбелгиланган солиқ маъмурчилиги бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Алишер Отажонов солиқ тўловчиларга бу масалада 1198 қисқа рақамига мурожаат қилишни тавсия этган. Мурожаатдан сўнг солиқ органлари мутахассислари чекнинг ҳолатини текшириши ва кешбэк тўланиши нима сабабдан кечикаётганиини аниқлаши мумкин.

“Кешбэк тўланмаслигининг сабабларидан бири – сиз харид қилган ва тўловни амалга оширган юридик шахс ҳали солиқ ҳисоботини топширмагани бўлиши мумкин. Иккинчи эҳтимолий сабаб эса ушбу юридик шахснинг солиқ органлари олдида тўланмаган қарздорлиги мавжудлигидир”, дейди Иқтисодий таҳлил ва яширин иқтисодиёт мониторинги бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Камола Аҳмеджонова. 

Унинг айтишича, айнан мана шундай ҳолатларда фуқароларга пул маблағларини ўтказиб бериш кечиктирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 миллиард сўм маблағларни кешбэк сифатида талон-торож қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси Солиқ кешбэк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг