Австралияда 200 минг долларлик тараканлар мусодара қилинди
Олам
−
07 Июнь 5064 1 дақиқа
Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида ҳокимиятлар операция ўтказди ва 100 мингдан ортиқ тирик экзотик тараканлар мусодара қилинди. Бу ҳақда “Euro news” маълум қилди.
Батарст шаҳрида топилган, мусодара қилинган ҳашаротлар қиймати тахминан 200 минг австралия долларига тенг деб баҳоланмоқда.
Ушбу операция Австралияда ноқонуний равишда олиб келинган экзотик хайвонларни мусодара қилиш бўйича энг йирик ҳолатга айланди.
Мусодара қилинган турлар орасида дарахт тараканлари ва Мадагаскар шивирловчи тараканлари мавжуд. Ушбу ҳашаротларни Австралия ҳудудига олиб кириш, ушлаш, кўпайтириш ва сотиш тақиқланган.
ОАВ маълумотларига кўра, экзотик тараканлар экологик хавф‑тахлилдан ўтказилмаган эди. Уларнинг мамлакатда пайдо бўлиши касалликларнинг тарқалишига хизмат қилиши, шунингдек маҳаллий ёввойи табиат ва қишлоқ хўжалигига зарар етказиши мумкин.
Мусодара қилинган тараканлар йўқ қилинади.
Live
Барчаси