Тошкентда эркак автобусда йўловчи қизга уятсиз ҳаракат қилди
3-саҳифа
−
05 Июнь 6470 1 дақиқа
Бугун, 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда автобус салонида эркак нотаниш қизга уятсиз ҳаракатлар қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 09:45 ларда 42-йўналишда ҳаракатланувчи автобус салонида йўловчи – 1978 йилда туғилган Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Т.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида амалиётчи талабаларга шаҳвоний шилқимлик қилган 32 ёшли уролог-шифокор 5 суткага қамалган эди.
Live
Барчаси