Тошкентда “райгаз” ходими $3000 пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
01 Июнь 3565 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбектумангаз” АЖ ходими билан боғлиқ фирибгарлик ва коррупцион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Мирзо Улуғбектумангаз” бўлими ходими Х.А. фуқаро И.А.га тегишли бинони газ тармоғига улаш учун 3 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали техник шартнома тузиб, техник шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб беришини айтган. Шундан сўнг 1 000 АҚШ долларини Х.А.нинг топшириғига кўра фуқаро Н.Б. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда давлат ҳисобидаги ерни тадбиркор номига ўтказиб бермоқчи бўлган туман ҳокимияти мансабдори ва Фарғонада 2,5 миллиард сўм кредитни 5 фоиз улуш эвазига таниш тадбиркорга чиқариб бермоқчи бўлган банк бўлими раҳбари қўлга олинган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь