Бухорода томорқасини “нашазор”га айлантирганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Июнь 3766 2 дақиқа
Бухорода ўз уйининг томорқасида тақиқланган гиёҳванд модда – жами 100 тупдан кўп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни Бухоро вилояти Когон шаҳри Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган профилактик тадбир давомида Когон шаҳар “Зиробод” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда томорқа ери кўздан кечирилган. Натижада ушбу фуқаро ўз томорқасида жами 118 туп, бўйи 25-90 см бўлган ўткир ҳидли каннабис ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган ва далилий ашёлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўсимликлар умумий 1350 грамм вазнга эга бўлган гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган.
Шунингдек, Когон шаҳар “Зиробод” маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқаронинг яшаш хонадони ва томорқа ери ҳам кўздан кечирилганда, у ерда фуқаро жами 7 туп, бўйи 12-50 см бўлган ўткир ҳидли каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётгани аниқланган. Экспертиза хулосасига асосан, ушбу далилий ашёлар тақиқланган гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги тасдиқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси биринчи қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ўз томорқасида 24 туп кўкнори етиштираётган ва қарийб 30 кг кўкнори ҳосилини сақлаб келаётган шахс қўлга олинган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь