Бангкокда поезд автобус билан тўқнашди. Қурбонлар бор
Олам
−
16 Май 1431 1 дақиқа
Таиланд пойтахти Бангкокда юк поезди йўловчи ташувчи автобус билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Nation” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, фавқулодда ҳодиса Маккасан станцияси яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк поезди автобусга бориб урилган ва зарб оқибатида автобусда ёнғин чиққан. Шунингдек, тўқнашув туфайли бир нечта енгил машина ва мотоциклларга ҳам шикаст етган. Жароҳатланганлардан икки нафари оғир аҳволда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.
Транспорт вазири ўринбосарининг маълум қилишича, автобус темир йўл изларида қолиб кетган (тиқилиб қолган). Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган. Расмийлар жабрланганларга компенсация тўланишини ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика ғарбидаги Наярит штатида сайёҳлар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлганди, 31 киши эса турли жароҳатлар билан шифохонага жўнатилган эди.
Live
Барчаси