Шавкат Мирзиёев Туркистонга борди (видео)
Жамият
−
15 Май 2573 1 дақиқа
Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олган.


Бугун давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Live
Барчаси