Қум-шағал қазиганлар табиатга қарийб 300 млрд сўмлик зарар етказди
3-саҳифа
−
13 Май 2196 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиатга салкам 300 миллиард сўм зарар етказганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидан оқиб ўтувчи мораторий жорий қилинган “Зарафшон” дарёсининг ўзан қисмидан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 01:30 атрофида давлат рақамисиз WOLVO русумли экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмаси “Камаз”, HOWO русумли юк автомашиналарига юкланаётганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 295 миллиард 238 миллион 402 минг 640 сўм зарар етказилган. Ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи фаолияти ўрганилиб, экологик қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангани оқибатида 11 миллиард сўмга яқин қўшимча компенсация белгиланган эди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси