Австралиядаги Trump Tower очилганидан уч ой ўтиб ёпилди

Олам

image

Австралия шарқидаги 1,5 миллиард Австралия доллари (тахминан 1,1 миллиард доллар) қийматидаги Trump Tower осмонўпар биноси лойиҳаси австралиялик қурувчи ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли ишга туширилгандан уч ой ўтиб ёпилди. Бу ҳақда минора буюртмачиси бўлган Trump Organisation ташкилоти вакили маълум қилди.

“Бир неча ойлик музокаралар ва тахминий қиймати 1,5 миллиард Австралия доллари бўлган лойиҳа бўйича қуруқ ваъдалардан сўнг [қурувчи] Altus Property Group энг асосий молиявий мажбуриятларни бажара олмади”, дея унинг сўзларини келтиради Австралиянинг “The Sydney Morning Herald” газетаси.

Altus Property Group қурувчи компанияси раҳбари Девид Юнгнинг айтишича, Эрондаги уруш ва “бошқа воқеалар” туфайли Америка президенти Дональд Трампнинг Австралиядаги бренди “заҳарли бўлиб қолган”. Trump Organisation вакили бу баёнотни танқид қилиб, “шартноманинг бекор қилинишини маълум глобал воқеаларга тўнкаш”га уринишлар “ўз хатолари ва муваффақиятсизликларидан чалғитиш учун ҳийла” эканлигини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, Trump Organisation Австралияда бошқа лойиҳаларни ишга тушириш имкониятидан воз кечмаяпти.

Америка Президентининг ўғли Эрик Трамп февраль ойида Австралия шарқидаги Голд-Кост шаҳрида 91 қаватли Trump Tower осмонўпар биноси қурилишини эълон қилди ва лойиҳанинг визуализациясини Х’да эълон қилди. Бир неча ойдан кейин ҳам қурилиш бошланмади. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг лойиҳани ёпишни талаб қилган петицияси 142 мингдан ортиқ имзо тўплади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Австралия Trump Tower

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг