Қирғизистонда эркак хотинига қайноқ сув сепиб, Ўзбекистонга қочиб кетди (видео)

Олам

image

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи Зарнибо исмли аёл турмуш ўртоғи унинг юзига икки марта қайнаб турган сувни сепиб, Ўзбекистонга қочиб кетгани ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда шаҳар ҳокими билан учрашувда гапирган.

Воқеа жорий йилнинг 9 март куни содир бўлган. Жароҳатланган аёл 27 кун давомида шифохонада даволанган. Унинг таъкидлашича, бу вақт давомида эри ҳам, унинг қариндошлари ҳам ёрдам кўрсатмаган.

“Мен 4 нафар фарзанд билан ёлғиз қолдим. Ҳеч ким шифохонага келмади, умуман ёрдам бўлмади. Қайнотам эса “Хоҳлаганингни қил, мен ҳаммани аллақачон сотиб олганман”, дея дўқ-пўписа қилди”, деган аёл.

Зарнибо Ички ишлар бошқармаси раҳбарига ҳам мурожаат қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бошқарма бошлиғи уни икки марта қабул қилиб, ишни назоратга олишга ваъда берган. Бироқ гумонланувчи ҳанузгача Қирғизистонга олиб келинмаган.

“Милиция ишламаяпти. Қандай қилиб 3 ой давомида бир одамни Ўзбекистондан олиб келишолмайди?”, дея ҳокимдан терговни назоратга олишни сўраган.

Шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари эса вазиятдан хабардор эканини билдириб, гумонланувчи тез орада қўлга олиниб, мамлакатга олиб келинишига ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон қайноқ сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг