Тошкентни яна сув босди (видео)

Жамият

image
Ҳар баҳор шу бўлар такрор ёхуд Тошкентни сув босди! north_east

Ҳар баҳор шу бўлар такрор ёхуд Тошкентни сув босди!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари ва автомобиль йўллари сувга тўлиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

Ушбу видеоларга кўра, кучли ёғингарчилик сабаб шаҳарнинг турли қисмларида сув тўлиб қолган. Жуда кўп миқдордаги сув транспорт ҳаракатини қийинлаштирган.

Ижтимоий тармоқларда сув босган кўчаларда том маънода сузиб юрган машиналарнинг видеоларини кўриш мумкин. Одамлар тиззасигача сувга ботгани ҳам кўринади. Воқеа пойтахтда жойлашган Минор метроси атрофида содир бўлгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, 3 май куни кузатилган кучли ёмғир оқибатида ҳам шаҳар кўчалари сувга тўлган эди. Бу ҳолатни “Тошкент метрополитени” ирригация ва дренаж тизимларининг ўз вақтида тозаланмаганлиги билан изоҳлаганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутлақо бошқача маълумот берган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, сувнинг катта қисми ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетган, аммо бу сафар расмий муносабат ҳам берилганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёғингарчилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг