Brand Awards International 2026: кучли брендларни бирлаштирувчи халқаро мукофот

Бизнес

image

Ўзбекистон – кучли брендлар юрти. 16 май куни шундай шиор остида IX Brand Awards International халқаро мукофоти бўлиб ўтади. 2026 йилда мукофотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Туркия ва Германиядан 78 та бренд қатнашади, бу мукофотнинг халқаро мақоми ва бизнес томондан қизиқиш ўсиб бораётганини тасдиқлайди.

Brand Awards International брендларнинг ўтган йилдаги реал ютуқлари қайд этиладиган асосий майдон бўлиб қолади. Банк сектори ва ритейлдан то ишлаб чиқариш, технологиялар ва хизматларгача – турли тармоқларга мансуб компаниялар мукофот қатнашчилари саналади.

Тақдирлаш маросими 16 майда ўтказилади ва бизнес соҳибларини, CЕО ва маркетинг директорларини – минтақада брендлар келажагини шакллантирувчиларни бирлаштиради.

Амалий дастур: брендинг ва исломий молия

Мукофотлаш доирасида етакчи экспертлар иштирокида амалий дастур ўтказилади. Спикерлар сирасида тажрибали экспертлар Темур Саъдий ва Фарҳод Қўчқоров бор. Улар амалий кейсларни ва бренд самарадорлиги, маркетинг роли ва бизнеснинг стратегик ривожланишига таҳлилий ёндашувларни тақдим этади.
 
Тартибга солувчилар, етакчи банклар, финтех-компаниялар вакиллари ва халқаро экспертлар тармоқ ривожининг асосий трендлари, амалиётлари ва истиқболларини муҳокама қилиш учун битта майдонда жамланади. Дастурда экспертларнинг чиқишлари, реал кейслар, халқаро тажриба ва мамлакатда исломий банкинг келажаги тўғрисидаги панель муҳокамалар ўтказилади. Конференция ҳақида батафсил сайтда билиш мумкин.
 
Бренд қиймати – бизнес кучининг кўрсаткичи сифатида
 
Brand Awards International’нинг асосий хусусиятларидан бири – бу прорфессионал методология бўйича бренд қийматини белгилаш имкониятидир. Бугунги кунда бренд – бу шунчаки ном ёки логотип эмас, балки инвестицион жозибадорликка, мижозлар ишончига ва бизнеснинг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи тўлақонли стратегик активдир. Бутун дунёда етакчи компаниялар ўз брендларини салоҳиятнинг етуклиги ва узоқ муддатли экани кўрсаткичи сифатида кўриб, брендлари қийматини баҳоламоқдалар ва бошқармоқдалар.

Мукофот қуйидагиларни намоён этади:

  • бренднинг йил давомидаги ютуқларини қайд этиш
  • маркетингнинг бизнес-натижаларга ҳиссасини баҳолаш
  • брендни профессионал қиймат рейтингига киритиш

Brand Awards International’да қатнашиш – бу эътирофгина эмас, балки бренд капиталига инвестиция ҳамдир – у компаниянинг бозордаги мақомини кучайтиради.

Brand Awards International – бу кучли брендлар ва бизнеснинг ўлчаб бўладиган қиймати ҳудудидир.

Батафсил маълумот мукофот сайтида.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

халқаро мукофот Brand Awards International 2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг