Ўзбекистонда жарима балли 12 дан ошган илк ҳайдовчи аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Май 10016 2 дақиқа
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари қўллаш тизими доирасида 12 баллдан ошган биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, республика бўйича яна 11 нафар ҳайдовчига 8 дан 10 баллгача жарима баллари ҳисобланган. Уларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан бўлса, қолган 3 нафари Сурхондарё вилоятидан, шунингдек, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятидан бир нафардан ҳайдовчилар бор.
“Бир йил давомида 12,5 балл тўплаган эканман. 12 баллик система борлигига ишонмас эдим. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига чақиришди. Ўз кўзим билан кўрдим. Жарима балларимни кўриб, баллик система ишлашига ишонч ҳосил қилдим. Мени ишим энди суд орқали кўриб чиқилар экан. Бошқа ҳайдовчиларга тавсиям шуки, йўл қоидаларига амал қилган ҳолатда машина ҳайдашсин”, дейди ҳайдовчи.
Маълумот учун, жарима баллари 8 баллга етганда ҳайдовчи мобил телефонига келган SMS орқали огоҳлантирилади. 12 баллдан ошганда эса ҳайдовчилик ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 июндан йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12-моддаси асосида ёзилган баённомаларга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан эса қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи қурилмалар томонидан аниқланган 4 турдаги қоидабузарликлар, яъни сетофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, йўлнинг қарама-қарши йўлагида ҳаракатланиш ва тезлик қоидаларига амал қилмаслик каби қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланиши белгиланган.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси