Ўзбекистон халқ артисти Зинаида Соловей вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти Зинаида Соловей 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

У ярим асрга яқин меҳнат фаолияти давомида юксак профессионаллик, бетакрор актёрлик маҳорати, ижрочи сифатида беназир истеъдоди, баланд ва чиройли овози (лирик сопрано) билан мухлислар қалбидан ўрин олган.

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театридаги фаолияти давомида актриса қатор классик ва замонавий асарларда етмишдан ортиқ ролларни ижро этган.

“Зинаида Соловей театр соҳасини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ҳамда самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг онаси Инжигул Сабурова 64 ёшида оламдан ўтганди. Инжигул Сабурова Жумабоевна Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси бўлиб фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон халқ артисти Зинаида Соловей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг