Исроил қўлга олган “Сумуд” флотилияси фаоллари Грецияга топширилди

Олам

image

Исроил томонидан қўлга олинган “Global Sumud” флотилиясидаги гуманитар ёрдам фаолларидан 173 нафари Грецияга топширилди. Улар бугун, 1 май куни Крит оролидаги Атеринолаккос портига олиб борилган. Бу ҳақда “Türkiye Today” хабар берди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ўнжу Кечелининг маълум қилишича, Исроилнинг халқаро сувлардаги аралашувидан сўнг қўлга олинган 20 нафар Туркия фуқароси ва бошқа иштирокчилар Крит соҳилига туширилган. Уларнинг бир қисми махсус рейс орқали Туркияга қайтарилиши кутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 29 апрелга ўтар кечаси содир бўлган ҳодисада жами 175 нафар фаол қўлга олинган. Шулардан 173 нафари Исроил томонидан Греция расмийларига топширилган, икки нафар флот етакчиси – Сайф Абукешк ва Тиаго Авилия эса ҳануз Исроил назоратида қолмоқда.

Греция ОАВларига кўра, турли давлатлардан бўлган фаоллар автобусларда Ираклион аэропортига олиб борилган ва у ердан ўз мамлакатларига жўнатилиши режалаштирилган.

“Global Sumud” флотилияси Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан бўлиб, 39 давлатдан 345 нафар иштирокчини ўз ичига олган. Флот 29 апрель куни Ғазодан тахминан 600 денгиз мили узоқликда, Греция ҳудудий сувларига яқин халқаро сувларда Исроил томонидан тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбий-денгиз кучлари Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун йўлга чиққан ёрдам флотилиясини тўхтатганди. Шундан сўнг, Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган тахминан 40 та кемадан иборат флотилияни тўхтатиб, 450 дан ортиқ хорижлик фаолни, жумладан, швед иқлим ҳимоячиси Грета Тунбергни ҳам қўлга олганидан сўнг халқаро танқид ва норозиликларга дуч келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция Исроил “Сумуд” флотилияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг