Эрон Форс кўрфази ва Ҳормузни бошқариш ниятида – Хоманаий

Олам

image

Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий Теҳрон Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазини бошқаришда давом этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 30 апрель куни Форс кўрфази куни муносабати билан йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

Билдирилишича, Эрон денгиз йўллари хавфсизлигини АҚШ иштирокисиз таъминлашга тайёрланмоқда. 

“Эрон Ҳормуз бўғозини бошқаришнинг амалий имкониятлари ҳисобига Форс кўрфази минтақаси хавфсизлигини таъминлаш ва душманнинг суиистеъмолликларига чек қўйиш ниятида”, дейди Хоманаий.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ иштирокисиз Форс кўрфази минтақасини порлоқ келажак кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Жулс Херст Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳарбий операция учун 25 миллиард доллар сарфлаганини маълум қилган эди. Шунингдек, Трамп Эроннинг нефть қувурлари портлашни бошлашига атиги уч кун қолганини айтганди. Бундан ташқари, у Америка музокарачилари Эрон вакиллари билан учрашиш учун энди Исломободга учмаслигини эълон қилди. Трампнинг ушбу баёнотларидан сўнг нефть нархи сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори даражага кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Форс кўрфази Ҳормуз Мужтабо Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг