Исроилнинг Ливанга ҳужумида 3 қутқарувчи ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 28 апрель куни Исроилнинг Ливан жанубида жойлашган Маждал-Зоун шаҳридаги бинога кетма-кет 2 марта амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 5 киши, жумладан 3 нафар фавқулодда вазиятлар ҳодими ҳалок бўлди. Мамлакат Бош вазири буни “харбий жиноят” деб атади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, биринчи ҳужумда 2 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Иккинчи ҳужум оқибатида эса бинода қолиб кетганлар ва яраланганларни қутқариш учун жалб этилган 3 нафар қутқарувчи ҳаробалар остида қолиб, вафот этган. Вазирлик 2 нафар фуқаронинг шахсини очиқламаган. Бундан ташқари, Ливан армиясининг 2 нафар аскари оғир яраланиб шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Исроил ҳукумати ушбу ҳужум орқали 3 нафар “Ҳизбуллоҳ” аскари йўқ қилинганини, “Ҳизбуллоҳ”нинг Тель-Авивга ҳужумлари оқибатида эса икки нафар тинч аҳоли, Ливанда эса 16 аскари қурбон бўлганини билдирмоқда. 

Ливан Бош вазири Наваф Салам тинч аҳолини ҳимоя қилиш билан шуғулланаётган қутқарувчиларни нишонга олишни вахшийлик ҳамда ҳарбий жиноят деб атаган.

Маълумот ўрнида, Исроилнинг Ливанга ҳужумлари жорий йилнинг 2 март куни “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливан полицияси биносига ракета ҳужумини амалга оширганидан сўнг бошланган. Айрим сиёсатчиларнинг билдиришича, мамлакат полицияси Исроил томонидан молиялаштирилади.  Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса ҳужумлар “Ҳизбуллоҳ” тўлиқ йўқ қилинмагунча давом этишини билдирган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, март ойидан буён 2500 дан ортиқ ливанлик, жумладан 103 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ливанга ҳужуми оқибатида камида 5 киши, жумладан, 1 нафар журналист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил ҳужум Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг