Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди
Жамият
−
28 Апрель 2616 1 дақиқа
Бугун, 28 апрель куни Аманжол Тлепович Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жоқарғи Кенгеси хабар берди.
Маълумот учун, Аманжол Аяпов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори лавозимида ишлаб келган. Унинг ўрнига Байрамбай Шарапатдинович Айимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Байрамбай Айимбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахитбай Умирбаевич Сейтмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири лавозимига тайинланган эди.
Live
Барчаси