Малида россиялик аскарлар исёнчилар билан тўқнашди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
28 Апрель 6757 1 дақиқа
Россия Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи “Африка корпуси” ҳарбий хизматчилари орасида Малидаги исёнчилар билан тўқнашувдан кейин ҳалок бўлганлар бор. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Георгий Борисенкога таяниб, РБК хабар берди.
Борисенконинг сўзларига кўра, исёнчилар томонидан Малининг Кидал шаҳри эгаллаб олиниши катта муаммо туғдирмоқда.
“Элчининг хабарларига кўра, Бамаконинг (Мали пойтахти) ўзида кечаги ҳолатга кўра вазият тинч эди. Шунга қарамай, мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда”, дейди Борисенко.
Маълумот учун, жорий йилнинг 25 апрель куни “Жамоат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин” (JNIM, “Ал-Қоида” билан алоқадор) жангарилари туарегларнинг FLA исёнчи гуруҳи жангчилари билан биргаликда Малидаги ҳарбий ва ҳукумат объектларига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида Мудофаа вазири Садио Камара ҳалок бўлган.
Live
Барчаси